Аёлга муносабат — келажакка ҳурмат!
Бугун жамиятимизда аёлларга, айниқса ёш авлод таълим-тарбиясига бўлган эътибор тобора кучайиб, аёллар масалалари биринчи ўринга қўйилмоқда.
Бухоро вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғининг ўринбосари — Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи подполковник Дилфуза Шаропова бошчилигидаги масъуллар Қоракўл туманида бўлиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари, айниқса хотин-қизларнинг яшаш шароитини жойида ўрганди.
Жумладан, туманнинг "Эски-қалъа" маҳалласида жойлашган ижтимоий ётоқхонада истиқомат қилиб келаётган оилаларда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантириш, нотинч ва носоғлом муҳит оилалар фарзандларининг таълим-тарбияси, оналарнинг хато ва камчиликлари болаларининг келажаги ва тақдирига дахл қилмаслиги тўғрисида профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Бу борада хотин-қизларга тегишли тавсиялар берилиб, мавжуд муаммоларининг ечими юзасидан чоралар кўрилди.
Масъулларнинг бу каби амаллари инсон қадри улуғланган юртимизда миллат бешигини тебратувчи оналарга ғамхўрлик қилиш энг олий вазифалардан бирига айланганини яна бир карра исботлайди. Зеро, аёллари қадр топган юрт қудратли бўлади!