“Аёллар мурувват уйи”га ҳамшира вазифасига ишга киритиш эвазига 1.600 АҚШ доллари талаб қилган аёл қўлга олинди
Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган O.М. исмли аёл бошқа бир фуқародан унинг танишини тиббиёт муассасаларида ишловчи ўзининг ваколатли танишлари орқали Бухоро ногиронлиги бўлган шахслар учун “Аёллар мурувват уйи”га ҳамшира вазифасига ишга киритиш эвазига 1.600 АҚШ доллари беришни талаб қилади.
Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари, ДХХ вилоят бошқармаси ва ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда жорий йил 2 август куни ўтказилган тезкор тадбир давомида “Жондор-Қоракўл-Олот” йўналиши бўйича йўловчи ташувчи автомашиналар тураргоҳида ушбу аёл талаб қилинган пулларни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.