11 Апрел 2023 йил 431

“Аждодлар изидан” кўрик-танловининг вилоят босқичида ички ишлар органлари ходимлари ғолибликни қўлга киритди

Китоб — инсон камолотида муҳим аҳамиятга эга. Инсон доим билим олиш, изланиш билан ўз дунёқарашини ошириб, фикрлаш доирасини кенгайтиради.

Зотан, бугун мамлакатимизда китобхонликни ривожлантириш борасидаги жараёнлар янги босқичга кўтарилиб, барча соҳаларда китобхонликни тарғиб қилиш каби турли тадбирларнинг изчиллик билан ўтказилаётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

Шу ўринда, Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш, ҳарбий қисм ва муассасаларидаги ёшларни қўллаб-қувватлаш, ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уларни касбий савиясини юксалтириш, ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бу борада юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг ва қулай шароитлардан самарали фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида куч тузилмалари билан ҳамкорликда 2023 йилда куч тузилмалари ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида амалга ошириладиган қўшма чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланган.

Мазкур чора-тадбирлар ижроси юзасидан бугун, 11 апрель куни Ички ишлар бошқармаси ва ҳарбий қисмлари ёш ходимлари ўртасида “Аждодлар изидан” интеллектуал танловининг Бухоро вилояти босқичи ташкил этилди.

Кўрик-танлов мезонига асосан икки босқичда ўтказилган беллашувларда вилоят ИИБ ёшлари жамоаси яққол устунлик билан фахрли 1-ўринни эгаллаб, Республика босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Text to speech