8 Август 2023 йил 968

Баҳоси 330 миллиондан ошиқ бўлган  437,3 грамм бўлган 4 дона қуйма олтин бўлакларини ноқонуний равишда сотаётган шахслар ушланди

Бухоро вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда Департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида жорий йилнинг 25 июль куни ўтказилган кенг қамровли тезкор тадбирда Шофиркон тумани “Навбаҳор” маҳалласида яшовчи, 1982 йилда туғилган Р.Ж. исмли шахс шу маҳаллада яшовчи, 2007 йилда туғилган  Н.Ж. ва Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи 1990 йилда туғилган Ў.Ф. лар бир гуруҳ бўлиб, Шофиркон тумани “Бобо Ҳайдар” маҳалласи ҳудудида тахминан соат 16:30 ларда икки фуқарога қонунга хилоф равишда ҳар бир граммини 730 минг сўмдан баҳолаб, жами 437,3 грамм бўлган 4 дона қуйма олтин бўлакларини 300 млн. сўм ва 7 минг АҚШ долларига сотган вақтларида қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзоларидан пуллар ва қуйма олтин бўлаклари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Эксперт-криминалистика бош марказининг экспертиза хулосасига кўра, ашёвий далил сифатида олиб қўйилган 4 дона қуйма олтин бўлаклари 436,51 граммни ташкил этиб, асоси (пробаси) 900о дан юқори (975о атрофида) бўлган олтин қоришмасидан тайёрланган.

Марказий банк белгилаган 1 грамм олтин қуймасининг миллий сўмга нисбатан қиймати 2023 йил 25 июль куни ҳолатида 762.800 сўм (+ -) бўлиб, 436,51 грамм олтин қуймаси 332 млн. 969 минг 828 сўмни ташкил қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech