Байрам тадбирларини ўтказиш даврида жамоат хавфсизлигини таъминлаш энг долзарб вазифа саналади
Хабарингиз бор, Республикамизнинг барча ҳудудларида "Бир бўлсак-ягона халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз" шиори остида мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллик байрам тантаналари кенг нишонланмоқда.
Худди шундай, Бухоро вилоятининг шаҳар ва туманлари барча маҳаллаларида, қишлоқ ва овуллари, аҳоли пунктлари, сайлгоҳ ва марказий майдонларда байрам тадбирларининг кўтаринки руҳда ўтказилиши, бунда хавфсизлик чораларининг таъминланиши борасида алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш масалалари алоҳида назоратга олинган.
Ҳудудларда ўтказилиши режалаштирилган байрам тантаналари ўтказиладиган жойларда таалуқли иджоралар ва ҳуқуқ тартибот органларининг ҳамкорликдаги фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида бугун Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари бошчилигида туман шаҳарларда куч ва воситаларнинг шайлиги ва тантаналарни ўтказишга кўрилган тайёргарликнинг аҳволи ўрганилиб, тадбирга жалб этилган шахсий таркиб иштирокида кенгайтирилган Йўриқнома ўтказилди
Бунда, байрам кунларида тантаналар ўтказиладиган жойларда жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳар қандай фавқулодда вазиятларни олдини олиш, жиноят ва ҳуқуқбузараликлар содир этилишига йўл қўймаслик борасида топшириқлар берилиб, ўзаро ҳамкорликда амалга ошириладиган вазифалар юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.