24 Июл 2024 йил 1281

“БEШ ТАШАББУС ОЛИМПИАДАСИ” ДОИРАСИДА БУХОРО ВИЛОЯТИ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ЁШ ХОДИМ ВА ХОДИМАЛАРИ ЎРТАСИДА СПОРТНИНГ “ШАШКА ВА ШАХМАТ” ТУРЛАРИ БЎЙИЧА МУСОБАҚА ЎТКАЗИЛДИ

Хабарингиз бор, айни кунларда Республикамиз бўйлаб Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус доирасида ёшларни спортга бўлган қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш мақсадида бир қатор оммавий спорт мусобақалар ўтказилиб келинмоқда.

Ички ишлар вазирининг 2024 йил 04 апрель кунидаги ички ишлар органларининг ёш ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўртасида соғлом рақобат муҳитини кучайтириш орқали ёш истиқболли ёш кадрларни аниқлаш ҳамда ёш ходимларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, иқтидор ва қобилиятларини янада қўллаб-қувватлашга қаратилган “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2024 йилги мавсуми алоҳида календарь-режа асосида ташкил этилиши ва ўтказилиши юзасидан тасдиқланган тегишли фармойишига асосан, Бухоро вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ёш ходим ва ходималар ўртасида “Шахмат ва шашка” спорт турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.

Ушбу мусобақада бошқарманинг соҳавий хизматлари ва барча шаҳар-туман ИИБлари ёш ходимлари иштирок этишди.

Жуда қизғин ва муросасиз ўтган мусобақа якунида, ғолиб ва совриндорлар бошқарма бошлиғининг диплом ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Албатта бу каби тадбирларни мунтазам равишда ўтказиб бориш, тизимда хизмат қилаётган ёш ходимларни ақлий билим салоҳиятларини янада ўстириш баробарида, мустақил ва ҳар томонлама тўғри мантиқий фирклашни ўргатишда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech