17 Март 2023 йил 496

Беҳаё расмларни тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган товламачилар ушланди

Бухоро шаҳар А.Ғиждувоний кўчасида яшовчи 2005 йилда туғилган Х.А. ва Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида яшовчи 2005 йилда туғилган А.И. лар бир гуруҳ бўлиб, олдиндан жиноий тил бириктириб, шахс учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, Жондор туманида яшовчи бир қизнинг беҳаё видеоларини тарқатиш ва шарманда қилиш билан қўрқитиб, 2023 йил 6 февраль кунидан бошлаб бир неча маротаба ундан пул талаб қилиб олиб, охирги маротаба талаб қилинган 15.000.000 сўмдан 9.900.000 сўм миқдоридаги пулларни олган. Аммо шу билан ҳам кифояланмасдан яна 4.100.000 сўм миқдоридаги пулларни беришга мажбур қилиш даражасига келтириб қўйган.

Қизнинг Бухоро вилояти ИИБга қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу икки шахс Бухоро шаҳар Педагогика институти олдида талаб қилинган пулларни олган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech