Бир неча фирибгарликларда айбланаётган навоийлик “шоввоз" яна бир жиноят устида қўлга олинди
Навоий вилояти Хатирчи тумани “Найман” маҳалласида яшовчи 1995 йилда туғилган Ф.Д. муқаддам бир неча маротаба фирибгарлик жиноятларини содир қилиб айбланган, аммо ҳали судланмасдан туриб яна қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, алдаш ва ўзига бўлган ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мол-мулкини талон-торож қилиш мақсадида ўқишга қабул қилишга ҳеч қандай ваколати бўлмаган ҳолда содда бир фуқаро Ҳ.А. нинг ўғлини Россия Федерациясидаги олий ўқув юртларига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан пул кўчириш йўли билан 4.000.000 сўмни алдов йўли билан қўлга киритишга эришиб, олган пулларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб такроран фирибгарлик жиноятини содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро Ф.Д. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.