25 Март 2023 йил 488

Бир неча кишини чув туширган фирибгар қўлга олинди

2021 йил 2 апрелдан 2021 йил 15 июль кунига қадар бўлган вақт оралиғида Бухоро шаҳар Бухорошоҳ кўчасида яшовчи, 1999 йилда туғилган О.Г. таниши 2000 йилда туғилган А.К. номига «Агробанк» АЖ томонидан расмийлаштирилган пластик картасининг маълумотларини қўлга киритиб, ўзининг рақамига очилган «Click» иловасига мазкур пластик картани улаб, 10.213.000 сўм пулларни фирибгарлик йўли билан ечиб олган.

Бундан ташқари, 2022 йил 19 декабрдан 24 декабрга қадар бўлган вақт оралиғида 1999 йилда туғилган А.Ў. ни алдаб, қарзга дея 26 млн. дан ортиқ пулларини 2023 йилнинг 25 январь кунига қайтариб беришни ваъда қилган ҳолда олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юбориб фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК. нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech