19 Май 2023 йил 475

Бир нечта фуқароларнинг пулларини алдов йўли билан қўлга киритган аёлга жиноят иши қўзғатилди.

2022 йил апрель ойидан декабрь ойига қадар бўлган вақт оралиғида Жондор тумани "Ушот" маҳалласида яшовчи, 1973 йилда туғилган Р.Ж. туманнинг "Мустақиллик" маҳалласида яшовчи, 1990 йилда туғилган Р.Р. исмли аёлга давлат томонидан ажратиладиган уй олиб беришни ваъда қилиб 4000 АҚШ доллари, Р.Рнинг қайнонасига нафақа тайинлашга ёрдам беришни ваъда қилиб 2,5 млн сўм, Д.Р. исмли аёлга туман марказидан уй олиб беришни ваъда қилиб 1.000 АҚШ доллари ва 2,5 млн сўм, Э.Р. исмли фуқарога нафақа тайинлаш учун  2 млн сўм ва ер олиб бериш учун 400 АҚШ долларини алдов йўли билан қўлга киритиб, фирибгарлик жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech