1 Июл 2023 йил 814

Бир йил олдинги “порахўрлик” жинояти фош этилди

Вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ромитан тумани “Самосий” маҳалласида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро Т.Г. Вобкент тумани “Розмоз” маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган В.А. исмли шахс билан олдиндан ўзаро тил бириктириб, Шофиркон тумани “Паттахон” маҳалласида яшовчи бошқа бир фуқаро Р.С. ни алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, ваколатли танишлари орқали уни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖга қарашли 17-сон ПМС корхонасига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1300 АҚШ доллари миқдорида пора беришга далолат қилиб, 2022 йил август ойи бошларида ундан 6 млн. 500 минг сўм ва 700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ўзларининг шахсий манфаатларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ўтказилган тезкор тадбирда Б.А. исмли шахс муқаддам олган пулидан 1 млн сўмини ўзининг яшаш уйи олдида фуқаро Р.С. га қайтариб бераётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар В.А. ҳамда Т.Г. ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech