Бировнинг пластик картасидан пулларни ўмарган учар қўлга тушди
2023 йилнинг 13 июнь куни номаълум шахс қонунга хилоф равишда ахборот тизими орқали ўзганинг мол мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Қоракўл тумани “Маллаишайх” маҳалласида яшовчи 1967 йилда туғилган фуқаронинг номига расмийлаштирилган пластик картага, таниши фойдаланиб келаётган телефондан SMS хабарни улаб, “Чакана-UZ” дастури орқали онлайн равишда унинг хабардорлигисиз, 22.857.800 кредит пулларини расмийлаштириб олиб, мазкур пулларни маиший техника воситалари сотиб олиш учун “Имранбек Хива” МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, ҳеч қандай маиший техникалари сотиб олмасдан, пулларни нақдлаштириб олиб ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қоракўл тумани “Маллаишайх” маҳалласида яшовчи 1996 йилда туғилган Ф.о. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги содир этилиб фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.