17 Май 2024 йил 802

Бировнинг сир сақланиши лозим бўлган маълумотларини ижтимоий тармоқларда ошкор қилиш билан қўрқитиб пул талаб қилган товламачи ушланди

Бухоро шаҳрининг Шергирон маҳалласида яшовчи, 1994 йилда туғилган М.М. бир танишидан сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни, кийимсиз ҳолатдаги фотосурат ва видеотасвирларини яқин қариндошлари ва ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, шарманда қилишини айтиб, мазкур фотосурат ва видеотасвирларни тарқатмаслик шарти эвазига 3.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилади.

2024 йил 4 апрель куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор қидирув хизмати Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида М.М. талаб қилинган пуллардан 2.000 АҚШ долларини олаётган вақтда ашёвий далиллар билан бирга қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech