8 Апрел 2023 йил 480

Бировнинг уйидан пулларни ўғирлаган "Касб-ҳунар мактаби" ўқувчиси ушланди

2023 йил 11 март куни номаълум шахс соат 19:00 дан 23:00га қадар бўлган вақт мобайнида Жондор тумани "Қозоқон" маҳалласида яшовчи фуқаронинг яшаш уйига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги темир сейфни калит танлаш йўли билан очиб, сейф ичида бўлган 27.600.000 сўм пулларини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни, шу маҳаллада яшовчи, 2006 йилда туғилган тумандаги "Касб-ҳунар мактаби" 2-босқич талабаси М.Ф. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг вилоятимиз ҳудудларида содир этилган бошқа шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан дастлабки тергов ҳамда тезкор суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech