17 Апрел 2023 йил 443

Бировнинг уйидан яширин равишда пулларни ўмарган аёл фош этилди

Гап шундаки, ўтган 2022 йилнинг 12 дееабрь куни тахминан соат 20:00 лар атрофида номаълум шахс қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, ўзгалар мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Бухоро шаҳар Кўксарой маҳалласида яшовчи 1989 йилда туғилган Р.С. исмли аёлнинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасидаги ўрин кравати кўрпалари орасида сақланаётган 6 млн нақд пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида орадан беш ой вақт ўтган бўлсада, ушбу жиноятни Андижон вилояти Шахрихон туманида яшовчи 1984 йилда туғилган И.М. исмли аёл содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Text to speech