6 Март 2023 йил 474

Бировнинг уйига ғайриқонуний равишда кириб, ўғирлик қилмоқчи бўлган шахс фош этилди

Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йилнинг 14 февраль куни тахминан соат 23:00 ларда номаълум шахс ўзганинг мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Бухоро шаҳар Гулчорбоғ маҳалласидаги ўзга бир фуқаронинг уйига ҳеч ким йўқ деган фараз билан калит танлаш йўли орқали ғайриқонуний равишда кириб, ухлаб ётган уй эгалари уйғониб қолиши натижасида ўз ҳатти-ҳаракатларини охирига етказа олмай, ҳодиса жойидан номаълум томонга яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК нинг 25/169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник, суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳрининг Сўзангарон кўчасида яшовчи 1987 йилда туғилган У.О. содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech