Бировнинг уйига ўғирликка кирган шахс қуруқ қўл билан қайтди
2023 йил 30 майдан 31 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Когон тумани Геофизика маҳалласида яшовчи, 1997 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, дарвозага илинган осма қулфни бузиб очиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хоналардан моддий бойликлар қидириш учун барча жиҳозларни титкилаб, пул, қимматбаҳо буюмлар ёки шунга ўхшаш моддий бойликлар топа олмаганлиги, шунингдек, унинг хонадонда бўлганлигини қўшнилар кўриб қолганлиги сабабли жиноятини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирига етказа олмасдан, воқеа жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 25/169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Чирчиқ туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган Н.У. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.