Бировнинг уйига ўғриликка кирган шахс ушланди
Шофиркон тумани Ички ишлар бўлими томонидан берилган маълумотга кўра, 2023 йилнинг 12 февраль куни номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида Шофиркон тумани “Қайрағоч”маҳалласида жойлашган фуқаро Н.Б.нинг яшаш уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган ҳолда ғайриқонуний равишда кириб, хонадонда бўлган баҳоси 2.000.000 сўмлик кир ювиш машинаси ва 500.000 сўмлик овқат иситиш печини яширин равишда талон-торож қилиб, ўғирлик жиноятини содир этган.
Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни шу туманда истиқомат қилувчи Х.Н. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.
Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.