24 Июл 2023 йил 501

Бировнинг уйини ўмариб кетган шахс ушланди

2023 йилнинг 11 май куни соат тахминан 20:00 ларда номаълум шахс, Бухоро шаҳар Ҳ.Шерозий кўчасида яшовчи, 1972 йилда туғилган А.Н. исмли фуқаронинг (аёл) хонадонига, кириш дарвозаси қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, яшаш уйи меҳмонхонасидаги сандиқ ичида бўлган 400 АҚШ доллари ва 1 млн. сўм миқдоридаги пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Бухоро шаҳар Отбозор маҳалласида яшовчи, 1977 йилда туғилган Н.У. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг худди шу турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech