Бошқарма бошлиғи Хавфсиз ҳудуд» махсус тезкор профилактик тадбири давомида олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди
Маълумки, бугунги кунда “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги 10-сон қўшма Қарордан келиб чиққан ҳолда “фуқаробай” ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, бугун, 9 сентябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигидаги масъуллар иштирокида «Хавфсиз ҳудуд» махсус тезкор профилактик тадбири давомида олиб борилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.
йиғилишда маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ва хавфсиз ҳудудга айлантириш ҳамда аҳоли муаммоларини манзилли бартараф этиш борасида ҳудудларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида маҳаллаларда фаолият олиб борувчи «бешлик» имкониятларидан кенг фойдаланиш тўғрисида сўз юритилди.
Шунингдек, комплекс ёндашув асосида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш, криминоген вазияти оғир маҳаллалар жиноятчилик ҳолати ҳамда ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги ўзига хос хусусиятларни инобатга олган ҳолда махсус контингент билан ишлашга доир масалалар бўйича тўхталиб ўтилди.