12 Сентябр 2023 йил 664

Бошқарма бошлиғи хусусий олий таълим муассасалари фаолияти билан танишди

Бухоро вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Миржамол Миралимов Бухоро табиий ресурслари ТИҚХММИ МТУ, Осиё Халқаро университети ҳамда Турон Зармед университетларига ташриф буюриб, янги ўқув йилига тайёргарлик жараёнлари, талабаларга яратилган шароитлар, ички-тартиб ва хавфсизлик чоралари кўрилганлик ҳолати билан яқиндан танишди.

Бошқарма бошлиғи ўз сўзида бугун мамлакатимизда давлатимиз раҳбари бошчилигида ёшларларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар хусусида тўхталиб, улар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузар содир этилишига йўл қўймаслик зарурлигини алоҳида таъкидлади.

Таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳар бир талаба дарсдан кейин бўш вақтида нима билан шуғулланяпти, талаба-ёшларнинг маънавий оламини юксалтириш, уларда юксак анъаналарга ҳурмат туйғусини шакллантириш, жиноятчиликка қарши барқарор муҳит шакллантириш, адолатли таълим тамойилларини жорий қилиш масалалари юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Text to speech