10 Октябр 2023 йил 3047

Бошқарма бошлиғи обод масканга айланаётган "Қуйи Чуқурак" маҳалласида бўлди

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимовга бириктирилган вилоят 3-сектор ҳудудига кирувчи Шофиркон туманининг "Қуйи Чуқурак" маҳалласи “Обод хонадон – обод кўча – обод маҳалла” дастури доирасида обод бўлмоқда.

Бугун, 10 октябрь куни "Қуйи Чуқурак" маҳалласида бўлган вилоят 3-сектор раҳбари йўл, коммуникация тармоқлари, инфратузилма ҳолатини, электр таъминоти, ичимлик суви билан таъминлаш, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги даражасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.

Маҳалладаги кўча ва хонадонларни обод қилиш, аҳоли учун қулай дам олиш масканларини яратиш, болажонлар учун ўйингоҳларнинг ташкил этилиши жараёнлари билан ҳам танишилди.

Ўрганишлар давомида, бошқарма бошлиғи ҳудудда жойлашган 33-умумтаълим мактабининг спорт майдончасида югуриш йўлакларини ташкил этиш, ёшларнинг маънавий ва маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган янги лойиҳа юзасидан ўз тавсияларини берди.

Text to speech