12 Май 2023 йил 370

Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Ғиждувон туманида хавфсизликни таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган йўриқнома ўтказилди

Бугун, 12 май куни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Жонибек Болтаев томонидан Ғиждувон тумани ИИБ 3-сон ИИБда хавфсизликни таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш мақсадида хизматга жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамда тегишли ташкилотлар масъул вакиллари иштирокида навбатдаги йўриқнома ўтказилди.

Бунда, фуқаролар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, жамоат ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган зарурий топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, қўшма қарор ижроси юзасидан профилактик, Пробация ҳисобда турган, спиртли ичимликка ружу қўйган, фуқароларнинг билан профилактик суҳбатлар олиб бориш, таълим муассасаларида турли иллатларнинг салбий оқибатларини тушунтиришга қаратилган мулоқотларни ташкил этишга доир тошириқлар берилиб, уларнинг ижроси юзасидан туман ҳудуди бўйлаб кенг қамровли профилактик тадбирлар бошлаб юборилди.

Туманнинг криминоген вазияти оғир маҳаллаларда кузатув камераларини ўрнати, интеграция қилиш ишларига алоҳида аҳамият қаратилди.

Text to speech