5 Май 2023 йил
387
Бошқа олий таълим муассасасига ўқишини кўчириб бериш эвазига 4.000 АҚШ долларини алдов йўли билан қўлга киритган шахс фош этилди.
Бухоро шаҳар "М.Улуғбек" маҳалласида яшовчи 1987 йилда туғилган К.М. ўзини Бухоро Тиббиёт институти ходими сифатида таништириб, бир фуқаронинг ўқишини Бухоро Давлат университетидан Бухоро тиббиёт институтига кўчириб бериш эвазига 2022 йил май ойидан август ойига қадар бўлган вақт оралиғида алдов йўли билан 4.000 АҚШ долларини олишга эришиб, ўқишини кўчириб бермасдан, пулларни ҳам қайтариб бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 168-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.