Бошқарма бошлиғи Когон шаҳар ИИБда муҳокама йиғилишини ўтказди
Бугун, 13 июнь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Миржамол Миралимов томонидан Когон шаҳар ИИБда навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Бунда, ҳудудий бўлим бошлиғи ҳамда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъуллар иштирок этди.
Йиғилишда жорий йилнинг 5 ойи давомида ҳудуднинг барча маҳалларида жиноят ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш борасида амалга оширилган тезкор ҳамда профилактик тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда “Жиноятчиликка қарши курашиш бўйича зарбдор ойлик" ҳамда “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида”ги 10-сонли қўшма Қарор бўйича маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган манзилли ишлар, кенг қамровли тезкор ҳамда профилактик тадбирларни жадаллаштириш ҳамда ҳудудий ички ишлар органларида хизмат ва ижрочилик интизомини мустаҳкамлаш масалалари танқидий кўриб чиқилди.
Жараёнда, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Муҳокама йиғилишида ҳар бир масала юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олишга доир топшириқлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Якунда берилган ҳар бир топшириқ ва кўрсатма бўйича олиб бориладиган чора-тадбирларда раҳбар ходимлардан шахсий намуна кўрсатиш талаб қилинди.
Бу каби муҳокама йиғилишлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида давом эттирилади.