Бошқарма бошлиғи иштирокида Вобкент туманидаги маҳаллалар “бешлик” вакиллари билан навбатдаги муҳокама йиғилиши ўтказилди
Ҳудудларда мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида бугун, 7 июнь куни вилоят ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигидаги масъуллар иштирокида 3-сектор ҳудудига қарашли Вобкент туманида мавжуд 21 та маҳалланинг «бешлик» вакиллари, МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профилактика инспекторлари учун навбатдаги муҳокама йиғилиши ташкил этилди.
Мулоқотда, бошқарма бошлиғига “бешлик” вакиллари томонидан маҳалла биноси қуриш, йўлларни асфальтлаштириш, тиббиёт пунктлари, мактаб ва боғчаларни таъмирлаш, ногиронлиги бор ёки бошқа оғир хасталик туфайли жарроҳлик амалиётига муҳтож фуқароларга кўмак кўрсатиш ва эҳтиёжманд оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш каби масалаларни ҳал этишга доир мурожаатлар йўлланди.
Барча масалалар тегишли бошқарма ва мутасаддилар иштирокида бирма-бир муҳокама қилиниб, уларнинг ижроси юзасидан зарурий чоралар белгилаб олинди.
Шунингдек, маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш, бу орқали эса одамларнинг турмуш даражасини ошириш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишга доир таклиф ва мурожаатлар ўрганилди.