Бошқарма бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳузурида ZOOM платформаси орқали тезкор йиғилиш ўтказилди
Бугун, жорий йилнинг 6 декабрь куни Бухоро вилояти 3-сектор раҳбари, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник
Шухрат Алиев ҳузурида тезкор йиғилиш ўтказилди.
Ички ишлар бошқармаси ва шаҳар-туманлар ички ишлар органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иштирок этган йиғилишда бир қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Жумладан:
- ҳудудларда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий масалаларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш, бунда айниқса аҳолини табиий ва суюлтирилган газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлаш, кўмир етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, аниқланган муаммолар ва фуқароларнинг таклифларидан келиб чиқиб мавсум давомида электр энергияси ва табиий газ ресурсларидан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш бўйича тарғибот тадбирларини ўтказиш;
- шаҳар-туман 3-секторларида жорий йилнинг 11 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар;
Фуқаролар томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, мурожаатларни ижобий ҳал этиш масалалари бирма-бир кўриб чиқилиб, ҳар бир масала юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.