10 Декабр 2022 йил 628

Бугун, 10 декабрь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида видеоселектор тартибида муҳокама йиғилиши ўтказилди.

Бунда тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва ҳудудий ички ишлар органлари масъуллари иштирок этди.

Йиғилишда бошқарма бошлиғининг 1-ўринбосари подполковник Эркин Сафаров томонидан қуйидаги масалалар:

Жумладан жорий йилнинг ўтган 11 ойи 10 кунида вилоятда содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар ҳамда келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида амалга оширилиши зарур бўлган чоралар;

-жиноят ишлари бўйича тергов ҳаракатларини сифатли олиб бориш ва қисқа муддатларда якунлаш;

-маъмурий иш материаллари бўйича суриштирув ишларини белгиланган муддатларда якунлаш ва суд муҳокамасига юбориш;

-фош этилмасдан қолаётган жиноятлар бўйича тезкор техник ва суриштирув ҳамда тергов ҳаракатларини сифатли олиб бориб, ижобий натижаларга эришиш;

-ижтимоий сиёсий вазият бўйича шаҳар ва туманлар ички ишлар органларида ташкил этилган ҳамкорликдаги тезкор штаб фаолияти, мавжуд муаммолар ва келгусидаги вазифалар;

шунингдек, шахсий таркиб ўртасида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.

Муҳокама йиғилишида ҳар бир масала юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланиб, танқидий таҳлил қилинди.

Якунда ҳудудларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ҳар бир соҳавий хизматлар ва ҳудудий ички ишлар органларида ижро ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш борасидаги ишларни янада кучайтириш, бунда раҳбар ходимлардан шахсий намуна кўрсатишлари талаб қилинди.

Text to speech