Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов бошчилигида навбатдаги маънавият ва маърифат дарси ўтказилди
Бугун, 27 май кунидаги маънавият ва маърифат дарси “Болалар юрт келажаги” мавзусига бағишланди.
Мавзу юзасидан Бухоро муҳандислик технологиялари институти ўқитувчиси Гуландон Юсупова маълумот берди.
Шунингдек, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида сўз юритилиб, соҳа ходимларига хизмат фаолияти давомида салбий ҳамда коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик юзасидан зарурий тушунтиришлар берилди.
Тадбирнинг тантанали қисмида узоқ йиллар давомида ички ишлар тизимида самарали меҳнат қилган подполковник Абдулло Казакаковга миннатчидорлик билдирилиб, нафақага кузатилди.
Шу билан бирга, БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган аралаш жанг санъатлари бўйича "Senturion FC Promotion" мусобақаси чемпиони Бухоро вилояти ИИБ ходими лейтенант Жаҳонгир Жумаевнинг онасига ҳам бошқарма бошлиғи томонидан миннатдорлик билдирилди ҳамда ёш авлодни тарбиялашда муносиб ҳисса қўшиб келаётганлиги учун Бухоро вилояти ИИБ тасарруфидаги "Юлдузча" Мактабгача таълим ташкилоти директори Шаҳло Раҳмоновага ИИВнинг эсдалик қўл соати тақдим этилди.