Бухоро шаҳар гарнизонида жамоат ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш чоралари кучайтирилади
Бугун, вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Икромжон Турсунов ҳузурида иш самарадорлигини ошириш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Муҳокамада бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари иштирок этди.
Танқидий ва таҳлилий тарзда ўтган йиғилишда қуйидаги масалалар:
Бухоро шаҳар ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, куч воситаларни тўғри тақсимлаш ҳамда уларининг иш самарадорлиги ошириш борасида ишлаб чиқилган презентациянинг тақдимоти;
27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва ҳудудлардаги вакиллик органларига ўтказиладиган сайлов тадбирларида жамоат тартибини сақлаш, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, содир бўлиши мумкин бўлган турли кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш;
ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган вилоятнинг турли ҳудудларида содир бўлаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни "фуқаробай", "маҳаллабай" ҳамда "соҳабай" тартибда маҳаллалар, меҳнат жамоалари ҳамда таълим муассасаларида кенг муҳокама қилиш ишларини самарали ташкиллаштириш;
9 ойлик иш якунлари бўйича ҳудудий ички ишлар органлари ҳамда соҳавий хизматларнинг шахсий таркиби иштирокида танқидий руҳдаги ҳисобот учрашувларини ўтказиш;
бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда жиноятларни иссиқ изидан фош этиш бўйича тезкор тадбирларни янада кучайтириш;
қидирувдаги шахсларни аниқлаб жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш;
вилоятнинг Ғиждувон, Шофиркон ҳамда Вобкент туманлари, шунингдек, барча шаҳар-туманларнинг 3 секторларига қарашли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги сектор раҳбарларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш каби масалалар кўриб чиқилди.
Кўриб чиқилган ҳар-бир масала юзасидан бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарларига аниқ топшириқлар берилиб, ижроси алоҳида назоратга олинди