Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг иш натижалари мисолида ҳудудий ички ишлар органлари фаолияти танқидий таҳлил қилинди
Бугун, 2 июнь куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида кенгайтирилган таркибдаги ҳафтанома йиғилиши ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадҳиясини хор бўлиб ижро этишдан бошланган видеоконференция алоқа тизими асосида ўтказилган йиғилишда вилоят студиясидан Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг барча ўринбосарлари, тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари, Бухоро шаҳрининг 65 та маҳалласига вилоят ИИБ дан бириктирилган масъул ходимлар, Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси шахсий таркиби, ҳудудий студиялардан шаҳар ва туманлар ички ишлар органларининг тўлиқ шахсий таркиби иштирок этди.
Дастлаб, маънавият ва маърифат дарси доирасида "Тизимни халқчил тузилмага айлантириш йўлида" мавзусида маъруза қилинди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг 22–29 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан вилоятда ўтказилган комплекс инспекторлик текшируви давомида аниқланган камчиликларнинг Бухоро шаҳар ИИО ва ФМБ томонидан бартараф этилганлиги муҳокамаси;
-жорий йилнинг 5 ойи мобайнида содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва шарт-шароитлари таҳлили;
-мурожаатлар билан ишлаш, "E-material" электрон платформасига келиб тушаётган материалларни кундалик назорат қилиш ва қонуний қарор қабул қилинишини таъминлаш;
-суриштирув, терговга қадар текширув ҳамда тергов ҳаракатларини сифатли ўтказиш;
-ташаббус билан аниқланадиган жиноятлар, очилмаган жиноятларни иссиқ изидан фош этиш, қидирувдаги шахсларни ушлаш, бедарак йўқолганларни топиш бўйича тезкор тадбирларнинг самарадорлиги;
Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг алоҳида фармойишига асосан вилоят миқёсида жорий йилнинг 10 майидан – 10 июнига қадар ўтказилаётган “Назорат” махсус профилактик тадбири доирасида , муқаддам судланган, профилактика ҳамда пробация назоратида турган шахслар билан амалга оширилаётган манзилли тадбирларни янада жадаллаштириш;
-1 май кунидан 30 июнь кунига қадар ўтказилиши белгиланган “Қорадори-2025” тезкор профилактик тадбирлари доирасида амалга оширилган тезкор профилактик тадбирлар;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги 801-сонли Қарори талаблари асосида маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилаётган ижтимоий профилактик тадбирларнинг бугунги кундаги ҳолати;
Президентимизнинг "2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги 1-сонли Қарори асосида ҳудудларда амалга оширилаётган манзилли чора-тадбирлар;
-Миграцияга кетган ва қайтиб келган шахслар билан "Ягона мигрант" электрон маълумотлар базаси доирасида амалга оширилаётган ишлар;
-"Долзарб 90 кунлик" доирасида ёшлар ҳамда вояга етмаганлар билан ишлаш борасида олдимизда турган долзарб вазифалар;
-Ички ишлар вазирининг 2025 йил 3 апрель кунидаги 182 сонли буйруғи билан ҳудудий ички ишлар органларининг раҳбар ходимларига бириктирилган оғир тоифадаги ёшлар билан ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар;
-“Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида” ги ПФ-143-сонли Фармон ҳамда “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли Қарорига асосан вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарларига бириктирилган камбағал оилалар билан олиб борилаётган чора-тадбирлар;
Яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити ҳамда "Ипак ва зираворлар" халқаро фестивали тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш давомида хавфсизлик чораларини таъминлаш масалалари бирма-бир муҳокама қилинди.
Шундан сўнг бошқарма бошлиғининг таклифи билан жорий йилнинг 1 июнь кунидан 30 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида вилоятда бир қатор махсус, тезкор ҳамда профилактик тадбирларни ўз ичига олган “Долзарб бир ойлик” эълон қилинди.
Якунда, шахсий таркиб ўртасида хизмат ва ижро интизомини мустаҳкамлаш, қонунийликни таъминлаш юзасидан ҳам топшириқ ҳамда кўрсатмалар берилиб, хизмат фаолияти давомида бир қатор қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйган масъулар раҳбар ва ходимларга нисьатан интизомий таъсир чораларини қўллаш бўйича қарорлар қабул қилинди.
Аксинча, ўз хизмат вазифаларига сидқидилдан ёндашиб ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар, пул мукофотлари, шунингдек, хизмат вазифасини бажариши билан боғлиқ вазиятда ўзига таклиф қилинган порани олмасдан белгиланган тартибда раҳбариятга маълум қилиб, коррупцион жиноий фаолиятга чек қўйишда фаол ёрдам бергани учун бир нафар ходимга қилинган рағбат тантанали равишда топширилди.