7 Июн 2024 йил 1181

Бухоро шаҳрида хонадонда содир этилган ўғрилик жинояти фош этилди

Бухоро вилояти ИИБнинг 102 автоматлаштирилган тизимига келиб тушган хабарга мувофиқ, жорий йилнинг 10 май кунидан 11 май кунига ўтар кечаси номаълум шахс Бухоро шаҳар Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаронинг хонадонига кириб, баҳоси 8.251.666 сўмлик “Viktus” русумли компьютерини ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК.нинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тезкор-техник ва суриштирув ҳамда ва тергов ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Фарғона вилоятида яшовчи Ш.Б. исмли шахс содир қилганлиги аниқланган.

Ҳозирги кунда ушбу шахснинг бошқа худди шу ва бошқа турдаги фош этилмасдан қолаётган жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech