2 Ноябр 2023 йил 1811

Бухоро шаҳрида хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар содир этилишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган муҳокама йиғилиши ўтказилди

Йиғилишида Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи полковник Миржамол Миралимов, шаҳар сектор раҳбарлари, тааллуқли ташкилот ва идоралар масъуллари ҳамда маҳалла вакиллари иштирок этишди.

Бунда, Бухоро шаҳри ҳудудида аёллар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятларга бирма-бир тўхталиниб, уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлган омиллар, масъуллар томонидан йўл қўйилган камчиликлар танқидий таҳлил қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, йиғилиш давомида нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш кераклиги борасида топшириқлар берилди.

Text to speech