Бухоро шаҳрида жиноятчиликнинг «маҳаллабай» муҳокамаси ўтказилди
Аввал хабар берганимиздек, Бухоро вилояти ҳудудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги манзилли ишларнинг натижадорлиги, айниқса, криминоген вазияти оғир маҳаллаларда амалга оширилаётган профилактик тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида жиноятчиликнинг "маҳаллабай" муҳокамаси ўтказилиши юзасидан "Бухоро тажрибаси" яратилган.
Жумладан, бугун ҳам жиноятчиликнинг навбатдаги «маҳаллабай» муҳокамаси Бухоро шаҳрининг «С.Бохарзий» маҳалласи аҳолиси иштирокида ўтказилди.
Муҳокамада вилоят прокурори ўринбосари Алиакбар Пулатов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов, ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят ҳамда ҳудудий идоралараро комиссиясига аъзо ташкилотлар мутасаддилари, ҳамда маҳалла «еттилиги» вакиллари иштирок этишди.
Мазкур муҳокама йиғилишида, Бухоро шаҳрининг «С.Боҳарзий» маҳалласида вужудга келган криминоген вазият, ушбу ҳудудда содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида сўз юритилди.
Шунингдек, кенг жамоатчилик вакиллари, корхона ва ташкилот ҳамда маҳалла масъулларига жиноятчиликни барвақт олдини олиш бўйича биринчи навбатда амалга оширилиши лозим бўлган ижтимоий профилактик чора-тадбирлар юзасидан зарурий кўрсатма ва топшириқлар берилди.