3 Май 2025 йил 913

Бухоро шаҳридаги "Касбий кўникмалар Марказида" ўтказилган вилоят ҳокими бошчилигидаги масъулларнинг оммавий сайёр қабули аҳолининг муаммоларига ечим бўлди

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинганидек, бугун Бухоро шаҳридаги "Касбий кўникмалар Маркази" да вилоят ҳокими бошчилигидаги масъул раҳбарлар томонидан навбатдаги оммавий сайёр қабул ўтказилди.

Бунда, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан 20 га яқин фуқароларнинг суд-ҳуқуқ ҳамда ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ мурожаатлари бирма-бир кўриб чиқилди.

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, суриштирув, терговга қадар текширув ва дастлабки тергов ҳаракатлари давомида вужудга келаётган муаммоларни аниқлаш, ходимлар томонидан йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликларни бартараф этиш юзасидан аниқ ва тезкор чоралар қўлланилиб, асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилди.

Қўшимча ўрганиш ва қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олинган мурожаатлар юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

Бошқарма бошлиғининг бу каби сайёр қабуллари тасдиқланган график асосида давом эттирилади.

Шахсий ва сайёр қабулларнинг ўтказиш куни ва жойи тўғрисида вилоят Ички ишлар бошқармасининг расмий саҳифалари орқали эълон қилиб борилади.

Text to speech