14 Феврал 2024 йил 2434

Бухоро халқ совет республикаси биринчи ички ишлар нозири Мухторжон Саиджоновнинг невара жияни Зелимхон Саиджонов билан учрашув ўтказилди

ИИВ Бухоро академик лицейида жойлашган "Жасорат" музейида ўтказилган маданий-маърифий учрашувда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, ММИ ва КБТХ бошлиғи подполковник Акбар Юсупов, Бухоро Давлат университети ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи директори доцент Азалшоҳ Ҳамроев, бошқарма шахсий таркиби ҳамда лицейи ўқувчилар иштирок этишди.

Учрашувда дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 август куни “Шаҳидлар хотираси” хиёбонида берилган концептуал фикрлар ва топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ноҳақ қатағонга учраган Бухоро вилояти ички ишлар органлари ходимларининг номларини тиклаш ва ёш авлодга етказиш орқали уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар маълумотлар берилди.

Тадбир меҳмони Бухоро халқ совет республикаси биринчи ички ишлар нозири Мухторжон Саиджоновнинг невара жияни Зелимхон Саиджонов Мухторжон Саиджоновга тегишли бўлган ноёб ҳужжатлар ва китоблар тўпламини туҳфа қилиб, ходимларга ўша давр хотиралари ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

Якунда Зелимхон Саиджоновга Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари тақдим этилди.

Text to speech