3 Август 2023 йил 623

Бухоро: «Қидирув» тезкор профилактик тадбирлари ўз самарасини бермоқда

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги «Қидирув» махсус тезкор профилактик тадбирлари давомида бир неча қидирувдаги шахслар ушланди.

Булар:

Бухоро шаҳар: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун шаҳар ИИО ФМБ томонидан 2023 йил 19 июль кунидан қидирув эълон қилинган, шаҳарнинг Намозгоҳ кўчасида рўйхатда турувчи 1989 йилда туғилган Sh.A. исмли шахснинг яширинган манзили аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИEД 6-минтақавий ҳудуд 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Бухоро шаҳар: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 184-моддаси 3-қисми, 189-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганлиги учун Бухоро вилояти прокуратураси томонидан 2023 йил 7 июль кунидан қидирув эълон қилинган, Тошкент вилояти Янги йўл шаҳар Наврўз кўчасида рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган A.A. исмли шахснинг Тошкент шаҳар Чилонзор туманида яширинган манзили аниқланиб, қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИEД 6-минтақавий ҳудуд 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Бухоро шаҳар: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 4-қисм «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилганлиги учун Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан 2023 йил 19 июль кунидан қидирув эълон қилинган Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида рўйхатда турувчи, 1975 йилда туғилган Sh.A. исмли шахснинг  Бухоро шаҳар ҳудудида яширинган манзили аниқланиб, ушланди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИEД 6-минтақавий ҳудуд 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Ромитан тумани: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «б,в,г» бандларида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, суд органидан яшириниб юргани учун Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман суди томонидан 2023 йил 12 июнь кунидан қидирув эълон қилинган, Пешку тумани «Қучоқ» маҳалласида яшовчи, 2004 йилда туғилган M.M. исмли шахснинг Россия Федерацияси ҳудудида эканлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикасига экстрадиция қилиниши таъминланди ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИEД 6-минтақавий ҳудуд 4-сон Тергов ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Жондор тумани: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 169-моддаси 2-қисми «г» бандида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, суд органидан яширинганлиги учун, 2023 йил 25 май кунидан Жиноят ишлари бўйича Жондор тумани суди томонидан қидирув эълон қилинган, Жондор тумани «Қазоқон» маҳалласида рўйхатдан ўтган, 2006 йилда туғилган M.F. исмли шахснинг Сурхондарё вилояти Денов туманида яширинган манзили аниқланиб, ушланди ва Сурхондарё вилояти ИИБга қарашли Вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди.

Қоракўл тумани: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 4-қисми, 135-моддаси 3-қисми, 28 орқали 118-моддаси 4-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир этиб, тергов органларидан яширинганлиги учун Бухоро вилояти ИИБ томонидан 2023 йил 3 июль кунидан қидирув эълон қилинган, Қоракўл тумани “Эски Қалъа” маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Q.Sh. исмли аёлнинг Бухоро шаҳар ҳудудидаги яширинган манзили аниқланиб ушланди ва тергов ҳаракатларини давом эттириш учун вилоят ИИБ ҳузуридаги ТБга топширилди. 

Қоракўл тумани: Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, 2023 йил 15 июнь кунидан МИБ Бухоро вилоят бошқармаси қарорига асосан қидирув эълон қилинган, Қоракўл тумани “Қуйи Янгибозор” маҳалласида рўйхатда турувчи, 1986 йилда туғилган U.M. исмли шахснинг Бухоро шаҳар ҳудудида яширинган манзили аниқланиб, қўлга олинди ва МИБ Бухоро вилоят бошқармаси суриштирув бўлимига топширилди.

Бу каби тезкор профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Text to speech