1 Октябр 2022 йил 548

Бухоро: ИИВ ташаббуси билан Эксперт-криминалистика хизмати ходимларининг илмий салоҳияти ва касбий маҳоратини оширишга доир сайёр ўқув йиғини ўтказилди

ИИВнинг жорий йил 3-чоракка мўлжалланган тегишли режасига асосан Бухоро вилояти Эксперт-криминалистика хизмати ва унинг қуйи тизимлари ходимларига ҳодиса жойларидан ҳамда ашёвий далиллардан қўл изларини олишнинг замонавий усул ва воситалари бўйича сайёр ўқув йиғини ташкиллаштирилди.

Бунда, ИИВ Эксперт-криминалистика бош маркази масъуллари томонидан  “Ҳодиса жойини кўздан кечиришда ва лаборатория шароитида мураккаб сиртларда қолдирилган қўл изларини аниқлаш, қайд этиш ва олиш усуллари”, “Буюмларда қолдирилган қўл изларини люминесцент кукунлар билан аниқлаш усуллари”, “Физикавий усулларда қўл изларини аниқлашнинг замонавий усуллари ва воситалари”, “Кимёвий усулларда қўл изларини аниқлашнинг замонавий усуллари ва воситалари” ҳамда “Тирик шахслар ва мурдаларнинг қўл изларини олиш усуллари”  мавзуларида семинар ўқув машғулотлари ўтказилди. 

Ташкил этилган сайёр ўқув йиғини доирасида ҳодиса жойи ҳамда ашёвий далиллардан қўл изларини олишнинг замонавий усул ва воситалари бўйича амалий машғулотлар ҳам ўтказилиб, турли хил сиртлардан қўл изларини олиш усуллари, бу борада самарадорлиги юқори бўлган махсус кукунларни ишлатиш усуллари намойиш этилди. Ўқув жараёнларида ходимлар билим савияларини ошириши билан бир қаторда бевосита турли хил сиртлардан қўл изларини олиб ўз касбий маҳоратларини оширишди.

Бу каби сайёр ўқув машғулотларини ўтказишдан мақсад Эксперт-криминалистика хизмати ходимларининг илмий салоҳияти ва касбий маҳоратини ошириб бориш, содир этилган жиноятларни эксперт-криминалистика имкониятларидан фойдаланган ҳолда “иссиқ изи”дан очиш самарадорлигини оширишдан иборат.

Text to speech