15 Ноябр 2023 йил
869
Бухоро муҳандислик технология институтида Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти бошчилигида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди
“Раҳбар ва ёшлар учрашуви”да Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Баҳодирхўжа Шарипов, бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник Уктам Аскаров, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Бобур Камолов, Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Рустам Юсупов, таълим даргоҳи ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар.
Учрашувда давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири бўлган ёшларнинг жамият ҳаётидаги фаол ўрни, уларнинг таълим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун яратилган шарт-шароитлар ва шу билан бирга улар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятлар хусусида сўз юритилди.
Учрашув давомида ёшларининг муаммолар ҳамда таклифлар ўрганилиб, ўзаро мулоқотда улар томонидан кўтарилган мурожаатлар тингланди.