Бухоро шаҳрида аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларга ижобий ечим топиш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик аҳволи юзасидан манзилли ишлар давом эттирилмоқда
Бухоро шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи ҳамда шаҳар сектор раҳбарлари томонидан тегишли мутасаддилар иштирокида Бухоро шаҳридаги мавжуд деҳқон бозорлари, савдо мажмуалари, аҳоли гавжум жойларда ташкил этилган арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида нарх-навонинг барқарорлиги, аҳолига сифатли ва арзон озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берилаётганлиги ўрганилди.
Масъул раҳбарлар «Кўкалдош» ва «Гулшан» маҳаллаларида аҳоли кайфиятини ўрганиш баробарида, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида ҳудудда табиий газ, электр энергияси ва иссиқлик таъминоти билан боғлиқ муаммоларни жойида ўрганиб, бартараф этиш юзасидан «хонадонбай» тизим асосида тарғибот ишлари олиб бордилар.
Шунингдек, ишчи гуруҳ томонидан аҳоли орасида сифатсиз дори-дармон воситаларининг хариди ҳамда дорихоналарда тақиқланган маҳсулотлар олди-сотдисининг олдини олиш бўйича огоҳлантиришлар берилди.
Шу куни сектор раҳбарлари 1-сон оилавий поликлиникада ҳам бўлиб, ушбу ижтимоий объект фаолияти ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини яқиндан ўргандилар.
Ўрганишлар давомида аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича манзилли чора тадбирлар олиб борилиб, носоз қувурларда таъмирлаш ва Придастгир кўчаси ички йўлларини асфальтлаштириш учун тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.