6 Феврал 2023 йил 568

Бухоро шаҳрида фоҳишахона ташкил қилган шофирконлик аёл ушланди

Шофиркон тумани «Боғиафзал» маҳалласида доимий рўйхатда турувчи, вақтинча Бухоро шаҳри «Низомий» маҳалласидаги хонадонда яшаб келаётган 1981 йилда туғилган T.D. исмли аёл ўзи ижарада турган хонадонда фоҳишахона ташкил қилиб, бегона шахсларнинг жинсий алоқа қилишлари учун муайян шароит яратиб келиб, бунинг эвазига моддий манфаат кўриб келган.

Жумладан, 2023 йил январь ойи бошларида M.U. исмли аёлнинг эркаклар билан жинсий алоқада бўлиши учун ҳар бир соатига 50 минг сўм миқдоридаги пулларни олиб, «мижозларга» уйни бўшатиб, барча шарт шароитлар яратиб бериб, бу фаолиятдан даромад олиб, фоҳишахона ташкил этиш ва сақлаш жиноятини содир қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech