Бухорода криминоген вазияти оғир, қизил тоифага кирган маҳаллаларда кенг қамровли тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда
Жорий йилнинг 31 май-1 июнь кунлари Бухоро шаҳар ҳуқуқ тартибот органлари ҳамда жамоатчилик вакилларидан иборат махсус йиғма отряд шаҳарнинг “қизил тоифа”га кирган “О.Хўжаев” маҳалласида “Хавфсиз ҳудуд” махсус тезкор профилактик тадбирларини амалга оширди.
Ушбу тадбирларга жамоат тартибни сақлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида шаҳар ИИО ФМБ дан 35 нафар масъуллар бириктирилган бўлиб, 45 га яқин бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари фаол қатнашди.
Тадбир олди йўриқномада йиғма отрядга жалб этилган ходимларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
Ўтказилган тадбирларда 101 та хонадон, 6 та корхона ташкилот ҳамда 29 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш жами 136 та обектлар ўрганилиб, бунда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди.
Кўчаларда бемақсад юриб, фуқароларга зиён етказиши мумкин бўлган, жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил 9 нафар шахслар ички ишлар органлари таянч пунктларига олиб келиниб, тезкор-профилактик ишловлар ўтказилди.
Ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган 13 нафар шахслар билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди, 3 нафар ов қуролига эга бўлган фуқароларнинг ов қуролини сақлаш, олиб юриш ва ундан фойдаланиш қоидаларига амал қилишлари текширилди.
Май ойида содир этилган 1 та жиноят сектор раҳбари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида кенг муҳокама қилинди.
Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳаллаларда, кўчаларда, корхона ва ташкилотларда 13 маротаба йиғилишлар ўтказилди.
Фирибгарлик, ўғирлик, йўл транспорт ҳодисалари, тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича аҳолига жами 640 та буклетлар ҳамда ҳудудий профилактика инспекторининг ташриф қоғозлари тарқатилди.
Ўзгалар мулкини талон-тарож қилиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш борасида 20 га яқин велосипед ҳамда 25 га яқин савдо шохобчалари эгаларидан ўз мулкларини қаровсиз қолдирмасликлари бўйича тилхатлар олинди.
Миллий гвардия Қўриқлаш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда кўп қаватли уйлар, савдо шаҳобчалари, нотурар жой объектларини “қўриқлов пулти”га улаш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиб, 1 та савдо объкети ва 1 та хонадон қўриқлов пултига уланди.
“Тиғ” тадбирида ҳудудда бемақсад юрган 8 нафар вояга етмаганлар аниқланиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Бунда, 2 та жамоат жойларида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш, 2 та бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, тегишли тартибда ҳуқуқбузарларга нисбатан маъмурий баённомалар ва тазйиқ ва зўравонликка учраган 5 нафар фуқароларга ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди.
Шу куни 2 нафар шахслар профилактик ҳисобга олиниб, 2 нафар соғлиқни сақлаш муассасалари ҳисобида турган шахслар тиббий текширувдан ўтказилди.
5 та низоли ва жанжалкаш ҳамда 6 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар шароити ўрганилиб, 3 та оиланинг маиший муаммолари бартараф этилди.
Пробация ҳисобида турган 17 нафар назорат остидаги шахсларнинг 8 нафари билан якка тартибдаги профилактик суҳбатлар ўтказилди.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги йўналиши бўйича 34 дона автомобиллар текширилиб, шундан 15 нафар ҳайдовчига маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 30 та автомобиль техник кўрикдан ўтказилиб, 6 таси техник ҳолати носослиги ва қўпол қоидабузарлиги сабабли вақтинчалик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.
Рейд тадбирлари давомида жами 130 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланиб, ҳайдовчиларга нисбаттан қонуний чоралар кўрилди.
Тадбир давомида содир этилган 5 та йўл-транспорт ҳодисаси, 30 нафар фуқароларнинг шикоят ва аризалари кўриб чиқилди, шулардан 6 нафар фуқароларнинг иш ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юборилди.
Йўл назорати соҳаси бўйича 2 дона йўл бергилари янгисига алмаштирилиб, 200 метр жойга йўл чизиқлари чизилди.
Бу каби кенг қамровли профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.