21 Феврал 2023 йил
560
Бухоро шаҳрида оғуфурушлар фаолиятига чек қўйилди
2023 йил 17 февраль куни Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон тумани Талижа қишлоғида яшовчи, 1970 йилда туғилган F.A. исмли шахс Бухоро шаҳар “Карвон буюм бозори”нинг автомобиллар тўхташ жойида вилоят ИИБ Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 11,72 грамм «Марихуана» гиёҳвандлик воситасини 3 дона «Спички» ёзувли гугурт қутиларда қонунга хилоф равишда сақлаб келиб, уни бошқа бир шахсга 1.800.000 сўмга сотаётган вақтда қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ томонидан F.A. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.