23 Май 2023 йил 435

Бухоро шаҳрида субсидия асосида уй олиб беришни ваъда қилиб, таъмагирлик қилган масъул ходим фош этилди

Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор тадбири давомида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси бош мутахассиси Б.O., Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси шўба мудири Р.Ж. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, фуқаро З.A. га Бухоро шаҳридан субсидия асосида уй олиб бериш эвазига 600 АҚШ доллари беришни таъмагирлик йўли билан талаб қилиб, Бухоро шаҳар Алпомиш кўчасида жойлашган “Умар Ибн Хаттоб” номли масжид олдида ушбу пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25/168-моддаси (фирибгарлик) 2-қисми ва 28/211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Text to speech