31 Май 2023 йил 399

Бухоро шаҳрида валюта қимматликларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ 2 та ҳолатда жиноий фаолият фош этилди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида Бухоро тумани “Боғидашт” маҳалласида яшовчи 1982 йилда туғилган Я.С. исмли шахс Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида жойлашган "Бухоро савдо мажмуаси" олдида бошқа бир фуқарога ҳар бир АҚШ долларини 11.500 сўмдан ҳисоблаб, 200 АҚШ долларини 2.300.000 сўмга айирбошлаган вақтида ушланган.

Иккинчи ҳолатда айнан шу куни ва айнан шу жойда Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида яшовчи 1978 йилда туғилган Ҳ.О. исмли шахс қонунга хилоф равишда бошқа бир фуқародан ҳар бир АҚШ долларини 11.350 сўмдан ҳисоблаб, жами 200 АҚШ долларини 2.270.000 сўмга сотиб олаётган вақтида ушланган.

Мазкур иккала ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech