10 Март 2023 йил
469
Бухоро шаҳрида валюта қимматликларининг қонунга хилоф муомаласи билан боғлиқ жиноят фош этилди
Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ҳамкорликда жорий йилнинг 3 март куни тахминан соат 11:50 ларда ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар И.Мўминов кўчасида жойлашган Бухоро савдо мажмуаси олдида J.Sh. исмли шахс қонунга хилоф равишда бошқа бир фуқародан ҳар бир АҚШ долларини 11.300 сўмдан ҳисоблаб, 300 АҚШ долларини 3.390.000 сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ж.Ш. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.