30 Май 2022 йил 487

Бухоро шаҳридаги криминоген вазияти оғир, “қизил тоифа”га кирган маҳалла жиноятчилиги кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди

Бугун, 30 май куни Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шухрат Алиев ҳамда Бухоро шаҳар мутасадди раҳбарлари иштирокида шаҳарнинг 4-секторига қарашли криминоген вазияти оғир «Фурқат» маҳалласида содир этилган жиноятларни қатор масъуллар ва фаоллар иштирокида муҳокама қилди.

Айтиш жоизки, мазкур маҳаллада жорий 2022 йилнинг бугунги кунига қадар жами 3 та жиноят содир этилган бўлиб, булар 2 та ўғирлик ва 1 та бошқа турдаги жиноятлар туркумига киради.

Бошқарма бошлиғи масъуллар иштирокида ўтказган муҳокама жараёнида маҳаллада содир этилган жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан маҳалла мутасаддилари ва профилактика инспекторининг ҳисоботларини тинглади.

Жиноятларнинг сабаблари ва уларнинг келиб чиқишига сабаблари ҳамда омиллларини бирма-бир таҳлил қилди.

Муҳокамада маҳаллада жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида маҳалла мутасаддилари, профилактика инспектори, ҳудудий ички ишлар бўлими ва бошқа мутасадди идоралар томонидан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар танқидий кўриб чиқилди.

Маҳаллада келгусида оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни олдини олиш мақсадида, «фуқаробай», «оилабай» ва «хонадонбай» тизим, “Хавфсиз ҳовли” тамойили асосида амалга оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги юзасидан аниқ кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари бугунги кунда кўплаб содир этилаётган йўл транспорт ҳодисалари, фирибгарлик ва фқйбссф кибер жиноятчилик хусусида ҳам сўз юритилиб, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳайдовчилик маданиятини ошириш, аҳоли ўртасида бу турдаги жиноятларга нисбатан муросасиз бўлиш, ушбу турдаги жиноятлар қурбонига айланиб қолмаслик юзасидан ҳам батафсил тушунтиришлар бериб ўтилди.

Text to speech