"Бухоро тажрибаси" асосида вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида ҳудудларда содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларнинг навбатдаги "маҳаллабай" муҳокамаси ўтказилди
Расмий саҳифаларимизни
кузатиб бораётган бўлсангиз, вилоятимизнинг маҳаллаларида содир этилган оғир ва
ўта оғир турдаги жиноятларни вилоят ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари
томонидан танқидий муҳокама қилиш бўйича "Бухоро тажрибаси" яратилган.
Бугун, жорий йилнинг 5
август куни Бухоро вилояти ҳокимлигидан туриб видеоконференцалоқа тизими
асосида ўтказилган навбатдаги жинотчиликнинг "маҳаллабай"
муҳокамасида вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов,
Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов бошчилигида ҳуқуқ-тартибот
органлари масъуллари, туман (шаҳар) ларнинг сектор раҳбарлари, ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят ҳамда ҳудудий
идоралараро комиссиясига аъзо ташкилотлар мутасаддилари, 544 та маҳаллалар
еттилик вакиллари, шунингдек, Бухоро шаҳри ва Ғиждувон туманларининг
маҳаллаларига бириктирилган вилоят Ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматларининг
раҳбарлари иштирок этишди.
Танқидий-таҳлилий тарзда
ўтган мазкур муҳокама йиғилишида, Бухоро шаҳрининг Баҳовуддин Нақшбанд, Бухоро
туманининг Работак, Ғиждувон туманининг Тахтахон, Пешку туманининг
Чибағони ҳамда Когон шаҳрининг Арабхона маҳаллаларида содир этилган ўта
оғир турдаги жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларга омил бўлаётган
шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, бу турдаги жиноятларни олдини олиш
борасида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида сўз
юритилди.
Криминоген вазияти
оғирлашган ушбу маҳаллалар масъулларининг ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни
олдини олиш, "Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда
хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида"ги 10-сонли қўшма
қарор ижроси юзасидан амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланиб,
масъулларнинг йўл қўйган тизимли камчиликлари бирма бир танқидий таҳлил
қилинди.
Жараёнда, муҳокамага
қўйилган ушбу маҳаллалар масъулларига, шунингдек, ҳудудий сектор раҳбарлари ва
бошқа мутасаддиларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида
қарорлар қабул қилинди.
Сўзга чиққан вилоят ИИБ бошлиғи Икромжон Турсунов,
Президентимизнинг 2017 йил 14 мартдаги “Жиноятчиликка қарши курашиш ва
ҳуқуқбузарлик профилактикаси тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли қарори асосида ташкил этилган ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро
комиссияси субъектларининг ярим йиллик иш фаолиятини танқидий таҳлиллар асосида
муҳокамага қўйиб, ҳисобот даврида қайд этилган жиноятлар, айниқса олди олиниши
мумкин бўлган жиноятларнинг содир этилишига имкон берган ҳар бир ҳолатда
комиссияга аъзо идоралар масъулларининг жавобгарлик масаласини кучайтириш
борасида ўзининг бир қатор таклиф ҳамда тавсияларини билдириб ўтди.
Бундан ташқари, бошқарма бошлиғи томонидан мазкур
идоралараро комиссия" субъектларининг ҳамкорликдаги фаолият
самарадорлигини ошириш бўйича яратилган янги тизим, Ички ишлар бошқармасида
ташкил этилган мувофиқлаштириш штаби фаолияти юзасидан ахборот берди.
Вилоятда содир этилаётган оғир ва ўта оғир турдаги
жиноятлар, айниқса, оила-турмуш соҳасида содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар,
уларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар хусусида ҳам сўз юритиб,
келгусида бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида, мулкчлик шаклидан қатъий
назар барча корхона, ташкилот, муассасалар, маҳаллалар ҳамда хонадонларда
"Фуқаробай" тизим асосида манзилли ишларни олиб бориш, амалга
оширилаётган кенг қамровли профилактик тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор
қаратиш лозимлигини таъкидлаб, биринчи галдаги вазифалар юзасидан ўзининг бир
қатор кўрсатмаларини берди.
Бошқарма бошлиғи сўзининг давомида вояга етмаганлар,
ёшлар ҳамда хотин-қизлар жиноятчилигига ҳам алоҳида тўхталиб, жараёнда,
сурункали спиртли ичимлик ичишга ва гиёҳвандликка ружу қўйган, руҳий асаб
касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи шахслар билан олиб борилиши лозим
бўлган манзилли ишларда идоралараро комиссия субъектларининг ҳамкорликдаги
долзарб вазифалари бўйича ўзининг бир қатор таклифларини билдириб ўтди.
Навбатдаги сўзга чиққан вилоят прокурори Улуғбек
Ҳамдамов сектор раҳбарлари, тааллуқли идоралар масъуллари, нуронийлар, маҳалла
фаоллари ҳамда маҳаллалар еттилик вакилларининг фаолиятидаги ўзаро
муносабатларда бир бирини боғловчи занжирнинг узилганлиги, ҳамкорликнинг
йўқлиги ёки етарли даражада ташкил этилмаганлиги, ўзига юклатилган
вазифаларнинг лозим даражада бажарилмаганлиги оқибатида маҳаллаларда оғир ва
ўта оғир турдаги жиноятлар содир этилаётганлигини таъкидлаб, ушбу жиноятларнинг
сабабларини чуқур ўрганиб, ўз хизмат вазифаларини бажаришда масъулиятсизликка
йўл қўйган ҳар бир масъул мансабдор шахснинг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо
берилиши, ҳар бир қонунбузилиш ҳолати бўйича жавобгарликнинг муқаррарлиги
таъминланишини таъкидлади.
Муҳокама якунида вилоят ҳокими Ботир Зарипов
томонидан сектор раҳбарлари, идоралараро комиссия субъектлари бўлган барча
даражадаги ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла еттилик вакилларига ҳар бир кўча,
қишлоқ, овул ва аҳоли пунктларидаги муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш,
маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, ишсизликни камайтириш, миграцияда юриб
қийналган фуқароларни қайтариш ва уларни иш билан таъминлаш, миграцияда юрган
фуқароларнинг оила аъзолари, судда низолашаётган ёки низоли оила сифатида профилактик
ҳисобга олинган, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар, пробация назорати остида
турган, шунингдек, руҳий асаб ҳамда наркология диспансери рўйхатида турган,
оилавий зўравонликка учраган шахслар билан манзилли ишлаш борасидаги
ҳамкорликда вазифалар юзасидан ўзининг кўрсатма ва топшириқларини берди.
Бухоро тажрибаси асосида вилоят сектор раҳбарлари
томонидан жиноятларнинг "маҳаллабай" муҳокамаси барча ҳудудларда
тизимли равишда амалга оширилади.