23 Сентябр 2024 йил 1364

"Бухоро тажрибаси" асосида вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигида Когон шаҳар "Бобур" маҳалласи жиноятчилигининг "Маҳаллабай" муҳокамаси ўтказилди


Расмий саҳифаларимизни кузатиб бораётган бўлсангиз, вилоятимиз миқёсида содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятларни вилоят ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан танқидий муҳокама қилиш бўйича "Бухоро тажрибаси" яратилган.

Бугун ҳам Бухоро вилояти ҳокимлигидан туриб видеоконференцалоқа тизими асосида ўтказилган навбатдаги жиноятчиликнинг "Маҳаллабай" муҳокамасида вилоят ҳокими Ботир Зарипов, вилоят прокурори Улуғбек Ҳамдамов, Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Икромжон Турсунов бошчилигида ҳуқуқ-тартибот органлари масъуллари, туман (шаҳар) ларнинг сектор раҳбарлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят ҳамда ҳудудий идоралараро комиссиясига аъзо ташкилотлар мутасаддилари, 544 та маҳаллалар еттилик вакиллари иштирок этишди.

Танқидий-таҳлилий тарзда ўтган мазкур муҳокама йиғилишида, Когон шаҳрининг Бобур маҳалласида вужудга келган криминоген вазият, бу ҳудудда содир этилган ўта оғир турдаги жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари, унга омил бўлган шарт-шароитлар бирма-бир таҳлил қилиниб, жиноятчиликни жиловлаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар хусусида сўз юритилди.

Криминоген вазияти оғирлашган ушбу маҳалла масъулларининг ҳудудда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, "Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида"ги 10-сонли қўшма қарор ижроси юзасидан амалга оширган ишлари бўйича ҳисоботлари тингланиб, масъулларнинг йўл қўйган тизимли камчиликлари танқидий таҳлил қилинди.

Жараёнда, муҳокамага қўйилган ушбу маҳалла масъулларига, шунингдек, ҳудудий сектор раҳбари ва бошқа мутасаддиларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тўғрисида қарорлар қабул қилинди.

Бухоро тажрибаси асосида вилоят сектор раҳбарлари томонидан жиноятчиликнинг "Маҳаллабай" муҳокамаси барча ҳудудларда тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Text to speech