24 Сентябр 2022 йил 511

Бухоро: Тинчлик посбонлари иштирокида заковат интеллектуал ўйинларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

Билим ва заковат инсоннинг энг содиқ дўстидир. Маънавий комилликнинг асосини билим ташкил этса, заковат бу билим чархи. Заковатли бўлиш эса маънан етуклик деганидир. Бу сифатлар бугунги кун Ички ишлар органлари ходими учун зарур жиҳатлар саналади. Жойларда бўлиб ўтаётган заковат ўйинлари иштирокчиларнинг билим салоҳиятини ошириш билан бирга иш фаолиятларида ҳам ас қотиши шубҳасиз.

Ички ишлар органларида кенг миқёсда ўтказилаётган “Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ҳам ходимларда зукколик, тезкор қарорлар қабул қилиш, гуруҳ бўлиб ишлаш кўникмаларини юксалтиришга қаратилган интеллектни ривожлантирувчи беллашувлар ўтказилмоқда.

Жумладан, бугун, 24 сентябрь куни вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйинининг вилоят босқичи шаҳар ва туманлар жамоаларини қамраб олди.

Ходимларнинг жанговар тайёргарлиги эмас маънавий салоҳияти синовдан ўтган қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган ўйинлар якуний натижаларига кўра, Ғиждувон тумани ИИБ жамоаси 3-ўринни, Қоракўл тумани ИИБ жамоаси 2-ўринни ҳамда вилоят ИИБ жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди.

Ғолиб жамоалар бошқарма бошлиғининг диплом ва эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан муносиб рағбатлантирилди.

Тақдирлаш маросимида бошқарма бошлиғининг ўринбосари Умид Утаев Ички ишлар органлари ходимлари орасида бундай билим беллашувларини ўтказиш уларни ҳам руҳан ҳам маънан тоблайди дея таъкидлар экан, ғолибликни қўлга киритган жамоаларни яна бир бор самимий қутлади.

Text to speech